МИКРООРГАНИЗМЛАР ТУПРОҚНИ УЧ МЕТРГА ЮМШАТДИ

soil (1)

Замонавий агротехника биринчи навбатда минералл ўғитларга, экин касалликлари ва зарарли ҳашоратларга қарши кимёвий воситаларга асосланган. Далани экишга тайёрлаш ва бундан кейин қотиб кетишдан асраш учун қувватли техника кўп марталаб қўлланилади. Бир фермер пахтадан юқори ҳосил етиштириш учун 17 марта культивация бажарганини фахрланиб айтган. Лекин бундай тупроқда микроорганизмлар ва ҳашоратлар фаоллиги бутунлай издан чиқади, қуриган пайтда унда маҳкам кесаклар ҳосил бўлади. Плуг ости қаттиқ қатламини йўқотиш йўлини ҳеч ким билмайди. Экин илдизлари оғир ахволда қолиб, ҳосилга путур етади. Ернинг табиий унумдорлиги пасайиб бориб, ҳосил минерал ўғитларни кўп қўлланиши ҳисобига етиштирилади. Экинлар кўп касал бўлиб, ҳосил етиштириш учун борган сари кўпроқ кимёвий воситалар қўлланилади, дала ва оқава сувларнинг, етиштирилган ҳосилнинг экологик ахволи бузилади.

Республикамизнинг кенг далаларда ўтказилган амалий тажрибаларда эса “Байкал ЭМ1” препарати билан тупроқнинг юксак табиий унумдорлиги 20 йилда эмас, 1-2 йилда тикланиши мумкинлиги тасдиқланди.

“Байкал ЭМ1”  микробиологик препарат.  Унда неча ўнлаб турдаги фойдали микроорганизмлар тирик ҳолда яшаб, жуда кўп турдаги фойдали органик бирикмалар яратади. Улар орасида ферментлар, витаминлар ва бошқа биологик актив моддалар учрайди. Препарат қўлланилган муҳитда бу моддалар ўсимликлар, фойдали ҳашоратлар ва ҳайвонларни организмларини ривожланиши учун ижобий таъсир этади. Аксинча препаратдаги фойдали микроорганизмлар кўпайган жойда зарарли микроорганизмлар кескин камайиб, касалликларни олди олинади. Препаратдаги фойдали микроорганизмлар шолипоя сувига, тупроқнинг нам қатламларига, ўсимликнинг нам таналарига ёки жониворларнинг қорнига кирганида кўпайишни давом этишига шароит бўлиб, препаратнинг фойдали таъсири узоқ вақт давом этади. Тупроқдаги органик модда, экин қолдиқлари микроорганизмлар учун энг яхши озуқа ва яшаш ҳудуди бўлади.

Умуман ер сиртидаги унумдор тупроқ қатлами микроорганизмларни, ўсимлик ва ҳайвонат дунёсинимиллионлаб йиллар давомидаги фаоллиги туфайли вужудга келган. Шунинг учун тупроқни юмшатиш учун ҳам табиий усуллардан фойдаланиш мантиқан тўғри  бўларди. Но-тилл технологиясида тупроқ бирон марта ағдариб ҳайдалмайди, юмшатилмайди. Унда плуг ҳам, плуг ости қаттиқ қатлами муаммоси ҳам йўқ. Лекин экин таналарини 90 % далада қолдирилади. Бу органика тупроқни қуёш нурларидан асраб, ердаги намликни асраб, фойдали микроорганизм ва ҳашоратларни кўпайишига шароит яратади. Ер остида қоладиган экин илдизлари ҳам бу жараёнда муҳим ўринга эга. Натижада ернинг структураси ва табиий унумдорлиги йилдан йилга ортиб бориши кузатилади. Масалан 20 йил ичида минерал ўғитларни қўллаш икки марта камайганига қарамай, жўхори ҳосилдорлиги икки марта ортиши амалда тасдиқланган. Но-тилл қўллаётган америка давлатлари эса бутун дунёгаарзон дон махсулотлари ва пахта толаси сотмоқда. Но-тилл технологиясида “Байкал ЭМ1” каби фойдали микроорганизмлар препаратлари қўлланилса, янада кўзга кўринар натижаларга эришиш мумкин.

“Кюссей ЭМ1” препаратини яратган япон олими Хига Теруа ва “Байкал ЭМ1” препаратини яратган россиялик олим Пётр Шаблинлар тупроқнинг табиий унумдорлигини ундаги ҳаётий жараёнларни фаоллаштириш ҳисобига тиклашни режалаштирганлар. Ва улар буни амалга оширадиган микроорганизмлар комплексини яратишга мувофиқ бўлганлар. Ушбу препаратлардаги турли микроорганизмлар тупроқда кўпайиб, у жойдаги органик моддаларни қайта ишлаб, тупроқни турли биологик фаол моддалар билан бойитади, тупроқ структурасини яхшилайди, тупроқни зичлигини камайтиради, юмшатади.    “Байкал ЭМ1” тупроққа таъсир этиши учун энг мақбул амал – препаратни кузда далага сепишдан иборат (гектарига 10 литр). Мавжуд техникага таяниб препаратни ер сиртига сепиш мумкин, микрорганизмларни дастлабки вақтдан ернинг ички, ҳавфсиз қатламларига туширадтиган техникни яратилиши ва қўлланилиши амалнинг таъсирчанлигини янада оширади. Кузги-қишки-баҳорги мавсумда тупроқ намликка бой бўлгани учун, микроорганизмлар кўпайиб, органик моддани қайта ишлаб, тупроқни ички қатламларига кириб бориб, барча имкониятларини намоён қилади. Тупроқ температураси нисбатан ортиб (2-50С), экишга эртароқ тайёр бўлади. Эртапишар экин етиштирадиган дехқонлар ҳосилни 1-2 ҳафта эрта пишиши қанча қўшимча даромад келтиришини яхши биладилар.

Баъзи фермерлар “Байкал ЭМ1” препаратини ўзимиз ўстиришимиз мумкинми деб сўрашади. Уларга “Байкал ЭМ1” билан компост тайёрлашни тавсия этамиз. Бир литр “Байкал ЭМ1” ишлатиб, бир тонна ЭМ-компост тайёрлаш мумкин. Бу компост тупроқ унумдорлигини тиклашда асл препаратдан ҳам ортиқ хизмат қилади. Компост бевосита шарбат чуқурларида тайёрланса, меҳнат тежалади.

Султонмурод ОРИФЖОНОВ

ЭМ-технологиялар эксперти

ботаника боги.doc3

ШАҲАРНИНГ ЯШИЛ ЎПКАСИ

Aкaдeмик Ф.Н. Русaнoв нoмидaги Тoшкeнт бoтaникa бoғи  Ўзбeкистoнннинг aжoйиб мaскaнлaридaн бири ҳисoблaнaди. Унинг тaбиaти, гўзaллиги ҳaр бир инсoнни ўзигa жaлб этaди. Бoтaникa бoғи шaхримизнинг кичкинa сўлим гўшaлaридaн бири. Бу eрни чинaкaм oчиқ oсмoн oстидaги щсимликлар музeйи дeсaк,  муболаға бўлмайди.   С.Aбдинaзaрoв раҳбарлигидаги боғ  ҳoдимлaри ўз ишигa мaъсулият билaн ёндaшишaди. Ўзбекистон Республикаси фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти Ботаника боғи 1943 йил ташкил қилинган ва 1950 йилдан бошлаб ҳозирги жойда 1960 йилгача барпо этилган. Ботаника боғи Тошкент шаҳрининг жанубий шарқий қисмида жойлашган бўлиб, 65,34 гектардан иборат. Ботаника боғи ўз мавқеи жиҳатидан илмий тадқиқот муассасасидир.  У ўзга ҳудудлардаги ўсимлик турларини республикамиз шароитида интродукцияси ва иқлимлаштирилишини ўрганади ҳамда ўсимликлар дунёси генофондини сақлаш, ботаника соҳасидаги билимларни шу соҳага тегишли талабаларга амалий машғулотларни ўташ (ТошДАУ, ТошФарми, Ўзбекистон МУ, Тошкент Ирригация ва мелиорация институти ва бошқ.) ва маданий-маърифий жиҳатдан аҳолига хизмат қилиш вазифасини бажаради. Ботаника боғининг 43.5 гектар майдонида дендропарк, 5 гектар майдонида кўкаламзорлаштириш учун манзарали кўчатлар етиштириш питомниклари, тропик ва субтропик ўсимликлар ўсадиган оранжерея, иссиқхоналар ҳамда ҳудуд атрофида 16 гектар ихота дарахтзорлари жойлашган.

botanical-garden6

   Ботаника боғида 4500 дан зиёд ўзга ҳудудларга мансуб бўлган ўсимлик турлари, шакллари ва навлари сақланади ҳамда ўстирилади. Дендропарк  географик принципга (Энглер систематикаси) асосланган ҳолда қуйидаги бўлимларга бўлинган: Ўрта Осиё флораси (12 га); Европа Қрим Кавказ флораси (4.5 га); Шимолий Америка флораси (9 га); Шарқий Осиё  флораси (9 га) ва Узоқ Шарқ флораси (4 га) га мансуб ўсимликлар экспозициялари жойлаштирилган. Ботаника боғининг асосий ҳудуди катта ва кичик партьерлардан иборат бўлиб, марказий қисмида катта айлана шаклида қуруқ ҳовуз жойлашган. Ботаника боғидаги НОЁБ коллекцияда ер шарининг турли минтақаларидан интродукция қилинган: гулли-манзарали ўсимликлар – 1000 дан ортиқ тур, дарахт ва буталар – 2000 дан ортиқ, доривор ўсимликлар – 300 турни ташкил этади. Иссиқхона ва оранжереяларда 1000 дан ортиқ ноёб тропик ва субтропик ўсимлик турлари, шакллари ва навлари ўстирилади.

tachkentskiy-botanicheskiy-sad2

Бундан ташқари Ботаника боғида биологик, систематик, карантин, илмий ишлаб чиқариш тажриба майдонлари, ҳамда Ўрта Осиёнинг камёб ва эндемик турларининг майдонлари ҳам мавжуд.    Ҳозирги кунда ботаника боғида 3 та илмий (Дарахт ва ўт ўсимликлар интродукцияси, Молекуляр биология ва биотехнология, ҳамда Доривор ўсимликлар интродукцияси) лаборатория фаолият олиб бормоқда.

ботаника5

Бoтaникa бoғнинг илмий-тaдқиқoт ишлaри йўнaлишлaригa тeгишли жoйлaрдa ўсимликлaр кoллeкциясини ярaтиш, ҳaр тoмoнлaмa биoлoгия, экoлoгияни ўргaниш, Ўртa Oсиёдaги нoёб вa кaмaйиб бoрaётгaн ўсимликлaрни сaқлaб қoлиш вa бoшқa тумaнлaргa тaрқaтиш вa интрoдукция йўли билaн тaбиaтни aсрaш кирaди. Илмий ҳoдимлaрнинг тaдқиқoт нaтижaлaригa кўрa , дeкoрaтив ўсимликлaрнинг кўп турлaри ярaтилди.

botanical-garden2

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 майдаги “Ўзбекистон Республикаси шароитида манзарали “Лола дарахти” кўчатини етиштиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 03-13-2-сонли йиғилиш баёни асосида 2012-2013  йиллар давомида 9 та республика ўрмончилик хўжаликларига 20 000 га яқин туп лола дарахти ёш ниҳоллари етказиб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги Лола дарахти ва қрим қарағайи кўчатларини экишни кўпайтириш тўғрисидаги 683-сонли фармойиши Институт Ботаника боғи ҳудудида 0,1 гектар Қрим қарағайи ва 0,2 гектар Лола дарахтлари кўчатларини етиштириш учун питомниклар ташкил этилди. Республикада Лола дарахти ва  Қрим  қарағайи кўчатларини экиш ва парвариш қилишга, минтақаларнинг тупроқ ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда уларни экишни районлаштириш бўйича  тавсиянома ишлаб чиқилди  ва ўрмон хўжаликларига тарқатилди.

ботаника боги

Ботаника боғи ҳудудини ҳозирги замон талабларига жавоб берадиган масканга айлантириш мақсадида қайта таъмирлаш (реконструкция) учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 ноябрдаги ПП-1855 сонли қарорига асосан инвестиция дастурига киритилган. Дастур асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 28 апрелдаги 97-сонли мажлис баённомасининг 1-банди ижросини таъминлаш мақсадида ЎзР ФА ЎваҲОГИ вакили, ЎзДавАрхитекқурилиш вакили ва дизайнерлар делегацияси Пекин шаҳридаги Ботаника боғининг ландшафт дизайнини ўрганиш учун сафарда бўлишди. Сафар натижалари 2 жилдлик фотоальбом сифатида ЎзР ВМсига киритилди. Шунингдек, ЎзР ВМнинг 2013 йил 28 апрелдаги 97-сонли йиғилиш баённомасининг 4-бандида кўрсатилган Тошкент ботаника боғининг реконструкцияси бўйича барча лойиҳалар Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ томонидан тайёрланди.  Янги лойиҳага кўра, Ботаника боғининг ҳозирги замон талабларига жавоб бера оладиган инфраструктураси шаклланади. Яъни, кириш қисми ва боғнинг йўл устида жойлашган объектлар, мавжуд оранжерея ва иссиқхоналар, коммунал-хўжалик ва суғориш тизимлари (сув чиқариш каналлари, ариқлар ва кўллар), боғдаги мавжуд экспозициялар реконструкция қилинади; Ботаника боғининг ташриф маркази, Ўзбекистоннинг табиий-маданий меросини ва бойлигини акс эттирувчи кўргазма экспозицияси,  флора ва фауна тадқиқотларини ривожлантириш учун гербарий ва зоологик коллекцияларни ҳамда молекуляр биология ва биотехнология лабораториясини ўзида мужассам қилган замонавий илмий мажмуа, илмий-маърифий характердаги маданий тадбирларни ўтказиш учун “яшил театр” ва боғнинг четки қисмида техника ва механизмларни сақлаш учун “хўжалик ҳовлиси” қурилиши мўлжалланган. Шунингдек, боғ ҳудудидаги экспозицияларда географик келиб чиқишига асосланган ҳолда айвончалар қурилиши ва ландшафт дизайн ишлари, ҳамда 7 км ли маршрут экскурсия йўлларини қайта таъмирлаш амалга оширилади.

-Бoтaникa бoғининг бoшқa вилoят вa тумaнлaрдaги бщлимларини кeнгaйтирсaк, нoёб вa кaмaйиб бoрaётгaн ўсимликлaрни сaқлaб вa улaрни кўпaйтирсaк, aлoҳидa эътибoр бeрсaк мaқсaдгa мувoфиқ бўлaр эди, – дeйди боғ мутaхaссиси Aтиргул. Хoлмурзaeвa. — Бoтaникa бoғи  бaрчaни ўсимликлaр oлaмигa, яни ҳaр eрни ўзигa хoс нoёб ўсимликлaрни кўришгa тaклиф этaди.

ботаника боги1

Тaбиaт бу бизни бoрлиғимиз, уни aсрaйлик. Ҳaр бир инсoн бу гўзaлликкa қўлидaн кeлгaнчa ўз хиссaсини қўшсa, дeмaк у Ўзбeкистoн экoлoгиясини aсрaгaн бўлaди.

                                                                        Лaурa Жумaниязoвa,

ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг талабаси

 

КЕССЕЛРИНГ САВРИНЖОНИ

Безвременник Кесселринга

Кесселринг савринжони Ўрта Осиёда камайиб бораётган эндемик ўсимлик ҳисобланади. Кўп йиллик тугунак пиёзли ўт бўлиб, пиёзи чўзиқ тухумсимон, диаметри 1–3,5 см., қобиғи дағал, қора қўнғир рангли бўлади. Барглари 3–6 тагача, гуллари 1–4 та, оқ ранглидир. Февраль ойида гуллаб, меваси май–июнь ойларида етилади.

Тошкент, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах, Сурхондарё вилоятларининг Ғарбий Тянь-Шань (Қурама, Чотқол тизмалари)да, Помир-Олой (Туркистон, Зарафшон, Ҳисор, Нурота, Кўҳитанг тизмалари ва Чўлбайир тоғлари) тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистонда учраши маълум.

Савринжонлар оиласига мансуб ушбу ўсимлик тоғ этакларидан то тоғ юқори қисмигача бўлган жойларда майда жинсли тупроқли ва шағалли ёнбағирларда ўсади. Табиатда якка-якка ҳолда ва тўп-тўп бўлиб учрайди. Гулларининг кўп миқдорда йиғиб олиниши ва ўсимлик тарқалган ҳудудларда чорва молларининг кўплаб боқилиши сони тобора камайиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Ботаника боғида 1967 йилдан буён экилиб келинади. Чотқол, Зомин, Сурхон, Китоб, Нурота қўриқхоналарида, Зомин ва Угом-Чотқол миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган.

 ГАБЕРГАУЭР ПРИОНИКСИ

Проникс

Габергауэр прионикси Ғарбий Тянь-Шань, ғарбий Помир-Олой, Нурота тоғларида тарқалган заиф, табиатан камёб, мозаик тарқалган турдир. Ўзбекистондан ташқарида Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон, Туркия, Исроил, Кавказортида ҳам учрайди. Паст тоғларнинг шағалли ва тупроқли ҳудудлари мазкур ҳашаротларнинг ҳаёт кечиришлари учун қулай жойдир.

Габергауэр прионикси жуда кам учрайди. Йилига бир марта насл беради. Учиши ва тухум қўйиши июнь-август ойларига тўғри келади. Турли ўсимликларнинг гулларида, асосан, мураккабгулдошларда озиқланади. Уларнинг урғочилари чигирткасимонларни овлайди, уларни фалажлаб, ерда ковланган инига жойлаштиради, сўнг улардан бирига тухум қўяди.

Чўл зонасидаги қўриқ ерларнинг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, ерни шудгорлаш, яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари фойдаланиш сабабли ушбу ҳашаротларнинг сони камайиб кетган.

Габергауэр прионикси махсус кўпайтирилмаган. Нурота қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Турни сақлаб қолиш мақсадида яшаш жойларини ва сонини мукаммал ўрганиш лозим.

Г. МЕНГЗИЯЕВА тайёрлади

 

 

 

хитой панда

Вьетнамда фил суяги контрабандисти ушланди

вьетнам

Вьетнам ҳуқуқ-тартибот органлари мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Тангҳуа провинциясида истиқомат қилувчи контрабандачидан 2,7 тонна фил суягини мусодара қилиб, олиб қўйган. Полициячилар автотрассада мамлакат пойтахти Ҳаной томон кетаётган шубҳали юк машинасини тўхтатишган. Фил суяклари машинага юкланган мевалар остида яшириб қўйилгани аниқланган. Фил суяги, каркидон шохи қатор Осиё давлатлари, жумладан, Хитой, Корея ва Вьетнамдаги кибор давраларда нуфуз рамзи ҳисобланади.

Тўфон 16 кишининг умрига зомин бўлди

storm-in-japan-572x335

Япония жанубида жойлашгаан Кюшу минтақасида давом этаётган рекорд даражадаги ёғингарчилик сабабли Фукуока ва Оита префектураларида 16 киши қурбон бўлди. Қутқарувчилар гуруҳи Фукуокадаги Асакура шаҳрида табиий офатдан ҳалок бўлган кишининг жасадини топишган. Шу билан бу префектурада ҳаётдан кўз юмганлар сони 13 нафарга етган. Фукуока расмийлари 14 кишининг тақдири номаълум қолаётганини айтар экан, 10 киши жароҳатланганини маълум қилган.

Франция электромобилларга ўтади

франция

Франция 2040 йилгача мамлакатда бензин ва дизелда ишловчи двигателли машиналарни сотишни тўхтатмоқчи. Мамлакат атроф-муҳит вазири Николя Юло мамлакатнинг «Иқлим режаси» тақдим қилинган матбуот-анжуманда бу ҳақида маълум қилди. Юло Франция 2001 йилгача ишлаб чиқарилган, 20 ёшдан каттароқ дизель ва бензин автомобилларини ўзгартирмоқчи бўлганларга солиқ имтиёзлари таклиф қилишини таъкидлаб ўтди.  5 июлда Volvo Car Group 2019 йилдан кейин фақатгина ички ёнув двигатели билан жиҳозланган машиналарни ишлаб чиқаришни тўхтатишини ҳамда электромобил ва гибрид-автомобиллар ишлаб чиқаришини эълон қилган биринчи йирик компания бўлди. «Бу келажакда электродвигателга эга бўлмаган автомобиль бўлмаслигини англатади», деб айтди Volvo бош директори Хокан Самуэльсон.

Панда кўринишидаги қуёш электростанцияси

хитой панда

Хитойда панда кўринишидаги қуёш электростанцияси қурилди. Унинг яратувчилари ғоясига кўра, бундай электростанциялардан бутун дунё бўйлаб кўплаб барпо этилади.Электростанция Хитой шимолидаги Шаньси вилоятида жойлашган, унинг қуввати 50 МВт ни ташкил қилади. Тахмин қилинишича, Panda Green Energy лойиҳаси якунланганда, унинг қуввати 2 маротаба ошади. Panda Green Energy бош директорининг айтишича, электростанция ташқи кўринишининг ноодатийлиги ёш хитойликларни илҳомлантириши ва уларни қуёш энергиясини ишлатиш масалаларига қизиқтириши ҳамда сайёҳларни жалб қилиши мумкин. Электростанциядаги асосан мактаб ўқувчиларига мўлжалланган ёшлар фаоллиги маркази қуёш энергиясининг устунликлари ҳақида батафсил маълумот беради.

Наргис ҚОСИМОВА тайёрлади

Ёзёвон

ВОДИЙ ҚЎЙНИДАГИ НОЁБ ДУРДОНА

ёзевон2

Марказий Фарғонанинг Ёзёвон чўллари бугунги кунда нафақат маҳаллий, балки хорижий сайёҳларнинг эътиборини тортиб келмоқда. Бу ердаги қумларнинг шифобахшлиги қадимдан тилларда достон.  Мустақилликнинг илк куниданок ушбу табиат ёдгорлигини ташкил қилиш ва уни Фарғона ўрмон хўжалиги тасарруфига бериш тўғрисида халқ депутатлари вилоят кенгаши Президиумининг 1991 йил 5 апрелда 29/9-сонли қарори қабул қилинган. Шундан сўнг вилоят ҳокимининг 1994 йил 23 май 164-сонли қарорига асосан Марказий Фарғонада, Фарғона ўрмон хўжалиги такибида Ёзёвон туманидан 1820,4 га, Охунбобоев туманидан 142,5 га, жами 1962,9 га ер майдонида “Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги ташкил этилган. Қарорнинг 2-бандида “Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги Низоми” тасдиқланган.

Низомга асосан “Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги Ёзёвон ва Охунбобоев туманларининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, марказий Фарғонанинг ҳали ўзлаштирилмаган, ўзига хос ноёб ландшафтли шаклланган биологик тизимга эга. Бу ердаги экологик тизим асрлар давомида ташкил топган ва ривожланган. Ажратилган ер майдонининг 1543 га. ўрмон билан қопланган, 50 га. очиқ қумликлар, йўллар 11 га. 235 га. ўт ўланлар билан қопланган, 3 га. сувлик ерлардан иборат бўлиб ундаги ўсимлик дунёси: 4 бўлим 6 синф 42 оила ва 188 туркумга оид бўлган 302 та ўсимлик тури, 5 тур дарахтлар, 24 тур буталар, 10 тур чала буталар, 98 тур кўп йиллик ўтлар, 165 тур бир йиллик ўтларни ташкил қилади.

Ёдгорлик ҳудудидаги ўсимликларнинг 91 тури шифобахш, 81 тури эса бегона ўтларни ташкил қилади. Ўсимлик қопламида қора саксовул, оқ саксовул, қандим турлари, черкез, селин, чўл узуми, астрагал, ялтирбош турлари эдификатор ҳисобланади. Булардан ташқари, қумликларда юлғун, туронгил, қора чингил, Фарғона шувоғи, янтоқ, оқбош, қизил чойчуп, кумажрик учрайди. Ўсимликлар орасида Қизғиш Астрагал, Севердцов моголтовияси фақат шу ҳудудда ўсади ва йўқолиб бораётган тур сифатида “Қизил Китоб”га киритилган.

“Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги ҳудуди зоогеографик жиҳатдан Туркистон воҳа округининг Фарғона районига жойлашган. Бу ерда асосан қумли, қисман гилли ва шурхокли чўлларнинг хайвонлари тарқалган. Қумларда судралиб юрувчилар энг куп учрайди. Қум тепаларининг юқори ва ўртача қисмларида турли калтакесаклар ва илонлар ҳаёт кечиради.

Қулранг эчкиэмар – энг катта калтакесак булиб, унинг узунлиги 1,5 метрга етади. У калтакесак, илон ва турли ҳашаротларни тутиб ейди. Куннинг иссиқ вақтида фаол бўлади. Эчкиэмар, Штраух юмалоқбоши,Фарғона қум калтакессаги йўқолиб бораётган тур сифатида “Қизил Китоб”га киритилган.

“Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги Фарғона водийси оша бутун Ўзбекистон миқиёсида фан ва маданий-маърифий ҳамда эстетик аҳамиятга молик ёдгорлик сифатида табиий ҳолда сақлаб қолиш айни муддаодир. У табиатни тирик бурчагидир.

“Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги ҳудудида қуйидагилар таъқиқланади:

-ўсимлик такибини ўзгартиришга олиб келувчи (кесиш, шикастлантириш, нобуд қилиш),

-иморатлар ва йўллар қуриш, тупроқ қатламини бузувчи, сизот сувларини сатҳининг ўзгаришга ва сув режимига салбий таъсир этувчи ҳар қандай ишлар,

-пичан ўриш ва чорва боқиш, олов ёқиш, автотранспортларини туриши, оммавий тадбирлар, ов қилиш, ҳудудни ифлослантириш ва бошқа йўллар билан табиатга зарар келтириш,

-ерларни ўзлаштириш ва сув тамоқларини қуриш,

-фойдали қазилмаларни қазиш.

“Ёзёвон чўллари” Давлат табиат ёдгорлиги учун Фарғона вилоят ҳокимининг 1995 йил 19 январдаги № 21-сонли қарори билан Ёзёвон туманида 1820,4 гектар Охунбобоев туманида 142,5 га қум барханлари ажратилиб берилган ва ерга эгалик қилиш хуқуқини берувчи давлат далолатномаси олиниб А№005578, №001406 рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Бу табиат ёдгорлигининг мавжудлиги ўсимлик ва хайвон турларининг биологик хилма-хиллигини, камёб ва ноёб турларни йўқолмасдан сақлаб қолишда муҳим давлат табиат маскани ҳисобланади.

Э.Абдуллаев,

 Фарғона вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспектори

 

ҚАРОВСИЗ ҲАЙВОНЛАР УЧУН ПИТОМНИК ҚАЧОН ҚУРИЛАДИ?

5 Уй ҳайвонларининг умри турлича. Аммо уларнинг кўпчилиги уларга Худо томонидан берилган умрни яшамайди. Айниқса  автомобиль йўлларида инсоннинг энг яқин дўстлари бўлмиш ит ва мушукларни тез-тез уриб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Йирик  шаҳарларда эса ота-оналар  ўз фарзандларига ҳали кичик ит ва мушукчаларни овунчоқ сифатида олиб бериб, улар катта бўлгач,  кўчага улоқтиришаётганлигига кўплаб мисоллар келтириш мумкин. Очлик ва турли хил стресслардан касалланган дайди ҳайвонлар аксарият ҳолатларда инсон саломатлигига хавф туғдиради. Республикамиз вилоятлари  ҳамда шаҳарларнинг ободонлаштириш бошқармалари қошида уларни ушлаш учун махсус бригадалар тузилган. Улар  қаровсиз ҳайвонларни овлашади.  Аммо бу бригадалар томонидан ушланган ҳайвонлар афсуски махсус  текширувдан ўтказилмайди. Улар соғми, касалми бари ўлдирилади. Бундай ваҳшиёна муносабат аксарият  ҳолда қаровсиз қолган уй ҳайвонларни сақлаш питомнигининг Ўзбекистонда йўқлиги сабабли амалга оширилади. Samye-trogatelnye-foto-bezdomnykh-zhivotnykh8 — Жиззах вилоятида ушланиб, ўлдирилган қаровсиз ҳайвон жасадлари Жиззах вилоятидан 24 километр узоқликдаги  чиқиндихона полигони ҳудудидан ажратилган қаровсиз ҳайвонлар қабрстонига кўмилади, дейди Жиззах шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Отажонов.  -Қабристонда   6 метр ҳандақ бўлиб, унга ҳайвонларнинг жасадлари ташланади ва зарасизлантирувчи кимёвий моддалар сепилиб, кўмилади. Ҳар бир жонзотга меҳр кўрсатиш, ёрдам инсонни инсон қилиб турувчи хислатлардан биридир. Бугун мамлакатимизда табиатни асраш, экологик муаммоларни ҳал қилиш борасида қатор ишлар қилинмоқда. Аммо ҳануз давлат миқёсида қаровсиз қолган ҳайвонларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уларни асрайдиган питомниклар ташкил қилинмаган. Ваҳоланки ўзини ҳурмат қилган ҳар бир жамиятда қаровсиз қолган уй ҳайвонлари учун қароргоҳлар мавжуд. Ҳар бир уй ҳайвони ҳам табиатдаги барча тирик жонзот сингари меҳрга муҳтож. Буни унутмаслик лозим! Наргис ҚОСИМОВА

экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси топширилди

IMG_7579

Мамлакатимизда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида мукаммал ҳуқуқий асослар яратилган. 2013 йил 27 декабрда қабул қилинган «Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим дастуриламал бўлаётир. Мазкур қонунга мувофиқ табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида давлат, идоравий, ишлаб чиқариш назорати билан бир қаторда жамоатчилик назорати ҳам йўлга қўйилди. Қонунчилигимизга биноан жамоатчилик асосида фаолият юритадиган экология инспекторлигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тавсия этилади. Бундай мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузурида махсус ўқув-услубий марказ ташкил этилди.  Айни пайтда ўқув-услубий марказнинг ўқув курсларини тугатган жамоатчи экология инспекторлари республикамизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб боришмоқда.

   Куни кеча ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган Зангиота тумани «Эъзоз» маҳалла фуқаролар йиғини жамоатчи экология инспектори  Шухрат Бойметовга  Ўқув-услубий марказ директори М. Сайдалиев томонидан гувоҳнома топширилди.

Бугунги кунда мамлакатимиз фуқаролари кўнгилли сифатида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ишларида экологик назоратнинг жамоатчи инспектори сифатида фаол ҳаракат қилишлари мумкин. Фуқаронинг аризаси атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида фаолият юритувчи ННТ раҳбари ва экологик назорат соҳасидаги махсус ваколатли давлат органининг вакили иштирокида кўриб чиқилади. Номзоди маъқулланган шахсга фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раисининг комиссия йиғилиши баённомаси асосидаги қарори ва ННТ раҳбарининг буйруғи билан экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси берилади.Гувоҳнома фуқаронинг экологик назоратнинг жамоатчи инспектори сифатидаги ҳуқуқий мақомини белгилаб беради.

экотадбир

– Экологик муаммоларни бартараф этиш, уларнинг табиий мувозанатга ва инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш барчамизнинг зиммамизга катта масъулият юкламоқда, – дейди Зангиота тумани «Эъзоз» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Маҳамаджонов. – Бугунги кунда  маҳаллада 2445 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳолининг ўртасида табиатни асраш бўйича ишларни тарғиб қилиш, табиатга зарар етказаётган фуқароларимизга нисбатан чоралар кўришда экологик назоратнинг жамоатчи инспекторининг масъулияти катта.

Ш.Бойметовнинг фикрича, жамоатчи инспекторнинг табиат муҳофзаси йўлида фаолият юритиши олдимизда турган долзарб вазифаларни амалга ошириш, хусусан, ҳудудларнинг экологик мусаффолигини таъминлаш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиат бойликларини тежаш, ўсиб келаётган ёш авлодни эзгу қадриятларга эҳтиром руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Н.Қосимова

табиат ресурс

ТАБИАТ РЕСУРСЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

Илмий-техника тараққиёти, ахолининг тез кўпайиши, ишлаб чиқариш тармоқлари ва транспортнинг ривожланиши, инсоннинг табиатга ва унинг ресурсларига бўлган таъсирини йилдан-йилга ошириб бормоқда, яъни инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабатлар муаммолари янада мураккаблашмоқда. Жаҳоннинг барча катта-кичик минтақаларида ўзига хос экологик муаммолар вужудга келган. Шу сабабли бугунги кунда табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишни, яъни бу ресурслардан тежамкорона фойдаланиш, уларнинг кўпайтириш ва тиклашга қаратилган тадбирларни режаси ва мақсадли равишда амалга ошириш лозим. Инсон ўзининг ҳаётий эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқат, кийим-кечак, ёқилғи энергия хом- ашёларини мехнат фаолияти орқали табиатдан олади. Шу боисдан табиат ва унинг ресурслари инсоннинг ҳаётий ва хўжалик фаолияти учун асосий манбадир. Табиий ресурслар бирор бир табиат ҳодисасига мансублиги, фойдаланиши ва бошқа хусусиятларига кўра бир-биридан фарқланади ва тасниф қилинади.

Табиий ресурслар тугайдиган ва тугамайдиган ресурсларга бўлинади. Тугайдиган ресурслар ўз навбатида тикланадиган ва тикланмайдиган ресурслардан иборат.

Тикланмайдиган ресурсларга мутлақо тикланмайдиган (тошкўлиев, нефть ва б.ш) ёки фойдаланишга нисбатан ниҳоят секин тикланадиган, (торф, кўпкина чўкинди жинслар) ресурслар киради. Шу сабабли тикланмайдиган ресурсларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва фойдаланишда тежамкорлик талаб қилинади.

Текланадиган табиий ресурсларга, тупроқ, ўсимлик, хайвонот дунёси, шунингдек минерал ресурсларнинг айрим турлари киради. Бу ресурслардан фойдаланиш жараёнида табиий шароитлар ўзгартирилмаган ҳолларда қайта тикланади. Табиий шароитларнинг ўзгартирилиши қайта тикланиш жараёнларини секинлаштиридаи ёки бутунлай тўхтатиб қўяди. Шу сабабли тикланадиган табиий ресурслардан фойдаланишда уларнинг тикланиш суратлари албатта эътиборга олиниши керак. Акс ҳолда тикланадиган табиий ресурслар тикланмайдиган ресурслар тоифасига ўтиши мумкин. Масалан, ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг батомом йўқотилган айрим турларининг эндиликда тиклаш имконияти йўқ. Тугаллайдиган табиий ресурсларга сув, иқлим ва коинот ресурслари киради. Ушбу ресурслардан қанча фойдаланилганда ҳам уларнинг миқдори камаймайди, лекин ишлаб чиқариш жараёнлари туфайли улар ифлосланиши ва сифати жиҳатдан фойдаланиш имкониятларини йўқотиши мумкин. Шу туфайли тугамайдиган табиий ресурсларини муҳофаза қилиш тадбирлари, уларнинг сифат жиҳатдан ёмонлашувига қарши курашга йўналтирилмоғи лозим.

Гўзалхон Артикова,  Фарғона вилоят ўлкашунослик музейи илмий ходими.

Гулноза Тўхтасинова, Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспектори 

53

ЛАЙЛАК — ОМАД, БАХТ, КАТТАЛАРГА ҲУРМАТ РАМЗИ

3_reference

Тошкентдан Жиззах томон автоуловда йўлга чиқар экансиз, Тошкент вилоятининг Чиноз туманидан бошлаб Жиззах вилоятига қадар йўл четидаги электр устунлари устида лайлаклар ин қурганини кўрасиз. Қишнинг юмшоқ келиши натижасида бу гўзал ва улуғвор қушлар юртимизни тарк этмай, шу ерда қишлашмоқда. Яқинда сафарга йўлга чиққанимда лайлакларнинг анча кўпайганини, ёзнинг жазирама иссиғига қарамай ўз ота-онаси ёнида турган лайлакчаларни кўриб қувондим.

Aist-Andersen

Лайлак  кўпгина халқларда бахт, омад келтирувчи қуш сифатида қадрланади. Антик даврдаги қулёзмаларда эса  лайлак болалари ўзларининг қариб қолган ота-оналарини боқиши ҳақидаги фикрлар мавжуд. Шу сабабли уларни катталарга ҳурмат рамзи сифатида ҳам тасвирлашган.

5440073466_871eb407ef_b

Бувим болалигимда  сўзлаб берган эртакларида лайлак ўз уясини бузмоқчи бўлган қароқчиларни чўқиб, сал нарида жойлашган қишлоқ аҳлини қутқариб қолганини, бошқа бир афсонада эса тумшуғида тилла тангалар олиб келиб ёв қўшинлари устидан сочган лайлак уларни ўз орқасидан эргаштириб, ботқоққа чўктириб юборгани ва шу орқали юртни ҳалокатдан сақлаб қолгани ҳақида ҳикоя қилинарди. Айнан ана шу эртак ва афсоналар болалигимдан бу қушга ўзгача меҳр билан қарашимга сабаб бўлган бўлса, ажаб эмас.

aist_12

Дунёда лайлакнинг  қора(Ciconia nigra), оқ қорин (Ciconia abdimii), оқбўйин (Ciconia episcopus), малая бўйни тукли (Ciconia stormi), америка (Ciconia maguari), оқ (Ciconia ciconia), қоратумшуқ (Ciconia boyciana) лайлак турлари мавжуд.

800px-Ciconia_abdimii_-London_Zoo-8a

800px-Storm's_Stork_SMTC

Ўзбекистонда асосан  оқ лайлак истиқомат қилади.  Улар асосан бақа, сичқон, илон, чувалчанг билан озиқланишади. Қадимдан одамлар  лайлакка тегинмаганликлари сабабли, ҳануз у ўз уясини аҳоли тураржойлари яқинида қуради.

ptency_aista

Мода лайлак бир йилда  4-5 та тухум қўяди.  Полапонларини узоқ вақт давомида боқиб,  парваришлайди. Улар июнь-июль ойларида учирма бўлади.     Лайлак – фойдали қуш. Қадимда лайлаклар Ўзбекистоннинг Сурхон дарёси воҳасида Термиздан Деновгача уяларди. Қарши чўлини ўзлаштиришдан олдин Қашқадарё дарёси ҳавзасида оддий қуш саналган. Энг катта ареалларидан бири Зарафшон дарёсининг ўрта ва қуйи этаклари ҳисобланарди.

IMG_5326

 

Аммо, 1960 -йилларга келиб қишлоқ хўжалигининг ривожланиши натижасида бу ерда лайлаклар йўқолиб кетди. Ҳозирги кунда лайлакларнинг нисбатан катта ва муваффақиятли популяцияси Фарғона водийсида мавжуд. Қўқон атрофи ва Пунган, ҳамда, Қайроққум сув омбори оралиғидаги Сирдарёнинг оролларида бир неча катта колониялари аниқланди. Фарғона вилоятида уялайдиган лайлакларнинг умумий сони 500 жуфтдан ошади. Тошкент вилоятида лайлаклар колониялари Сирдарё воҳаси ва Чирчиқ, ҳамда, Ангрен дарёлари қуйи оқимида мавжуд.

uvidet-aista-primeta-avtor-3

Айни пайтда лайлакларнинг сони сезиларли даражада камайган. Асосий сабаб уларнинг яшаш шароити ўзгарганлиги: текисликлардаги дарёлар сув режимининг ўзгариши ва намли ерларнинг қуритилишидир. Муҳофаза қилиш мақсадида уларни овлаш тақиқланган.

Наргис ҚОСИМОВА

 

 

 

Камбоджа1

ЮНЕСКО бутунжаҳон меросининг рўйхати кенгайди

ahmedabad

Польшанинг Краков шаҳрида 41-сессиясида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси қўмитаси Осиё қитъасидаги уч объектни Бутунжаҳон мероси рўйхатига қўшган. Энди бу рўйхатдан Ҳиндистон ғарбидаги Аҳмадобод шаҳрининг эски шаҳар қисми ўрин олди. У эски ички кўчалар атрофидаги барпо этилган ва дарвозалари қулфланувчи маҳаллалар лабиринтлари билан эътибор қозонган. Ҳар бир маҳалла алоҳида қалъадан иборат. Ҳиндистонда бундай объектлар сони энди 36 тага етди.

Хитой

Хитойда Бутунжаҳон рўйхатига мустамлакачилик маданияти архитектура ёдгорликларидан иборат Гуланюй ороли ҳам киритилди. Жанубий Хитой денгизида жойлашган бу оролга XIX асрда европалик савдогарлар келиб жойлаша бошлашади ва улар ўзларига хос уйлар, қасрлар, черковлар, шифохоналар ва дўконлар қура бошлашади. Ҳозирда бу туристлар орасида жуда машҳур даргоҳ бўлиб, у ерда ҳатто автомобиллар қатнови тақиқланган. Объект Хитойдаги 51-чиси бўлди.

ЮНЕСКО қўмитасининг яна бир қарори Камбожадаги Самбор Прей Кук ибодатхонасининг киритилиши билан якун топди. Бу мажмуада VI асрдан бери мавжуд бир неча ўнлаб ибодатхоналар ўрин олган. 1970-йиллар бошида итбодатхоналарнинг аксарияти бомба ёғдирилиши туфайли шакастланган, айрим ҳудудлар ҳанузгача вайроналигича қолмоқда.

Камбоджа

Краковдаги ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитаси сессиясида Бутунжаҳон мероси рўйхатига қўшилиш учун 30 дан ортиқ янги тавсияномалар муҳокама этилмоқда. Янги номзодларни кўриб чиқиш бугун ҳам давом эттирилади. Сессия ўз ишини 12 июль куни якунлади.

Ўзбекистонда  эса ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатидан 6 та объект ўрин олган. Булар Хивадаги Ичан қалъа, Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий маркази, Самарқанд — маданиятлар чорраҳаси, Чотқол қўриқхонасидир. Улардан ташқари яна 30 та объект дастлабки рўйхатга номзод сифатида киритилган.

Фотима ЧОРИЕВА тайёрлади